«шахсий маълумотлар» тегли мақолалар


ИИВ Telegram`даги товламачилар ҳақида огоҳлантирди
8 октябр 2021, 11:40

ИИВ Telegram`даги товламачилар ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистонда Telegram гуруҳлари ва каналлари орқали фуқароларнинг шахсий маълумотларини тўплаб, улардан пул ундириш мақсадида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. ИИВ маълумотига кўра, уларнинг юритувчилари хориждан туриб фаолият олиб бормоқда ва ҳозирча ушбу каналларни блоклашнинг иложи йўқ. Вазирлик фуқаролардан шахсий маълумотларини ижтимоий тармоқларда қўймасликни ва бегона гуруҳларда тарқатмасликни сўради.

«Ўзкомназорат» Mail.ru Group, Twitter ва Tencent компанияларига серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича кўрсатмалар берди
30 май 2021, 22:05

«Ўзкомназорат» Mail.ru Group, Twitter ва Tencent компанияларига серверларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича кўрсатмалар берди

«ВКонтакте», Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқлари ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини қонунга зид равишда қайта ишламоқда, дея маълум қилди «Ўзкомназорат». Инспекция ижтимоий тармоқларга эгалик қилаётган Mail.ru Group, Twitter ва Tencent компанияларига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 271-моддаси талабларига амал қилиш, яъни серверларини Ўзбекистонга жойлаштириш бўйича кўрсатма берди.

Ўзбекистондан ташқарида туриб Ўзбекистон фуқароларининг маълумотларини сақлайдиган сайтлар жаримага тортилади
18 март 2021, 16:25

Ўзбекистондан ташқарида туриб Ўзбекистон фуқароларининг маълумотларини сақлайдиган сайтлар жаримага тортилади

«Ўзкомназорат» томонидан таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини сақлаш қоидаларини бузган маълумотлар базаси эгалари ёки операторларига жарима солинади ва бундай сайтларнинг иши чеклаб қўйилади.

Ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистонда сақлаш мажбурий бўлади
26 январ 2021, 11:23

Ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистонда сақлаш мажбурий бўлади

Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш жараёнида уларни йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш Ўзбекистонда жисмонан жойлашган техник воситалар ёрдамида амалга оширилиши керак. Ушбу ўзгартиришлар шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга киритилди.

Кўплаб Telegram фойдаланувчилари хақидаги маълумотлар интернетга юкланди
24 июн 2020, 16:40

Кўплаб Telegram фойдаланувчилари хақидаги маълумотлар интернетга юкланди

Даркнетдаги форумлардан бирида бир неча миллион Telegram фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар базаси жойлаштирилган. Базадаги маълумотлар телефон рақамлар ва никнеймлар кўринишида бўлган. «Газета.uz» ушбу маълумотлар базасини текширганда, унда 50 мингдан ортиқ Ўзбекистонда рўйхатга олинган телефон рақамлари мавжудлигини аниқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг